Россиянинг Саратов вилояти Балоково шаҳрида олтита автомбил иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси маст ҳолатдаги вояга етмаган қиз отасининг ВАЗ-2114 русумидаги автомобилида кўчага чиққан. У тўсатдан бошқарувни йўқотиб уйлардан бирининг ҳовлисида қолдирилган автомобилларга бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ВАЗ-2112, ВАЗ-2110, Chevrolet Lacetti, Suzuki, Renault Duster каби автомобилларга зарар етган.
Қонунбузарлик масъулияти қизнинг ота-онаси зиммасига юклатилган.





