АсосийShou-biznes

“ОШИҒИ ОЛЧИ” САНЪАТКОРЛАРНИНГ “СТАВКА”СИ ҚАНЧА?

“Фалончи артистни тўйга хизматга чақирмоқчи эдик. Неча пулга келади, гаплашиб бера олмайсизларми?”

Матбуот -  халқ минбари. Ана шу нуқтаи назардан таҳририятга турли мавзудаги қўнғироқлар бўлиб, мухлислар ўзларини қизиқтирган ва ўйлантирган саволлар билан мурожаат қилишади. Юқорида келтирилган иқтибос ҳам ана шундай кўп бериладиган саволлардан. Аммо кўпинча биз ушбу мавзудаги саволларга “бу ҳақда маълумот беролмаймиз, ўзларининг маъмурлари ёки продюсерлари орқали билиш мумкин”, деган жавоб билан кифояланардик.

Бироқ ўзбекнинг тўю томошаси кўп. Шундай экан, бу савол юзасидан ҳам суриштирув ўтказиш айни муддао бўлади, деган қарор билан мавзуни ёритишга уриндик.

ТЎЙНИНГ ДАРАЖАСИ САНЪАТКОР БИЛАН ЎЛЧАНАДИМИ?

Халқимиз орзу-ҳавасли. Фарзанд туғилдими, унинг келажакда оқил фарзанд бўлиши, билим олиши, бирор-бир касбни пухта ўзлаштиришидан ташқари вақти келиб тўй-томошалар қилишни ҳам орзу қилади. Шу ниятда топганини йиғади. Аммо тўйларни куй-қўшиқларсиз, санъаткорларсиз тасаввур этиш амри маҳол. Бугунги кунда эса халқнинг тўю базмларида хизмат қиладиган санъаткорлар етарлича. Аммо улар орасида “кетмони баланд учаётган” санъаткорлар ҳам борки,  тўй эгалари уларни чақириш учун ният қилиб пул йиғади. Аммо бундай  санъаткорларнинг бугунги кундаги “бирров” ёки “навбатчилик” каби хизмат даражалари борки, уларнинг келишувдаги нархлари ҳам шунга қараб фарқланади. Хўш, кимнинг баҳоси қанча? Бугунги суриштирувимиз шу саволга аниқлик киритади.

Дарвоқе, уларнинг тўйга бориш нархларини “шартли бирликлар”, яъни ўзимизнинг таъбиримиз билан айтганда баллар орқали кўрсатишга қарор қилдик.

ЭНГ ТАЛАБГИР САНЪАТКОРЛАР РЕЙТИНГИ

“Даракчи”нинг веб-саҳифасида сўровнома ўтказдик. Сўровнома натижаларига кўра, мухлисларнинг фикри асосида тузилган энг талабгир санъаткорлар рўйхати билан танишинг. Мазкур рўйхат асосида суриштирув ўтказиб аниқланган санъаткорланинг хизмат ҳақлари билан "Даракчи" газетасининг бугунги сонида танишишингиз мумкин. Ушбу мавзунинг тўлиқ талқинини яқин кунларда сайтимизда чоп этамиз. 

    Бошқа янгиликлар