АсосийJamiyat

ҚАРЗДОР БЎЛМАГАНЛАРНИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАН ЧЕКЛАМАСЛИК МУМКИНМИ?

Айрим ҳудудларда электр токининг вақти-вақти билан берилишини ҳудуддаги қарздорлик билан изоҳланади. Аммо ҳудуддаги аксарият хонадонлар электр энергияси истеъмоли учун ойма-ой пул тўлаб туришади. Уларнинг электр энергиясидаги бундай узилишлардан зарар кўрмасликлари учун қандай чора-тадбирлар белгиланган?

"Ўзбекэнерго"АЖ "Энергосотиш" филиали директори Р.Остонов жавоб беради:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш" қоидаларининг 149-бандига кўра, электр энергияси истеъмолчига унинг билан тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ етказиб берилади.

Электр энергияси истеъмолини чеклаш, шунингдек, истеъмолчилар юкламалари жадвалларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, чеклашлар жадвалига мувофиқ "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади.

Юқорида номи келтирилган Қоиданинг 151-бандига кўра, электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари ягона электр энергетикаси тизимида электр энергияси ва қувват танқислиги ҳолларида электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарининг йўл қўйиб бўлмайдиган шароитларда ишлашининг олдини олиш, ягона электр энергетикаси тизимининг барқарор параллел ишлашини таъминлаш, авариялар юзага келишининг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб қўйилишини бартараф этиш учун тузилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар