Иқтисодиёт ва дунё институти экспертлари терроризм хавфидан холи бўлган мамлакатларни ўз ичига олган “Терроризмнинг глобал рейтинги-2015” ни чоп этди. Батафсил ҳисобот ташкилот сайтида эълон қилинди.
Мазкур рўйхатда Ўзбекистон энг сўнгги 124-ўринни эгаллади. Таҳлилчилар фикрига кўра, Ўзбекистонда терроризм хавфи мавжуд эмас.
Террорчилик хавфи даражаси паст бўлган мамлакатлар сирасига шунингдек, Туркманистон, Қатар, Шимолий Корея, Польша ва Куба ҳам киритилган.
Таҳлилчилар берган маълумотларига кўра, терроризм хавфи Ироқ, Афғонистон ва Нигерия каби давлатларда ўта юқори ҳисобланади. Шунинг учун мазкур мамлакатлар рейтингда дастлабки учликка киритилди. Ўзбекистонга қўшни мамлакатлар — Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон эса рўйхатнинг 83, 84 ва 86 қаторидан жой эгаллаган.
2014 терроризм қурбонлари сони 2013 йилга нисбатан 80 фоизга ошди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Афғонистон, Сурия, Ироқ каби мамлакатларга тўғри келади.
Darakchi.uz'ни Telegram'да кузатинг!





