АсосийJamiyat

Тиббий муассаса ҳам уй қамоғида сақлаш жойи ҳисобланадими?

Савол: "Уй қамоғи шаклидаги эҳтиёт чораси қандай ҳолларда қўлланилади? Тиббий муассаса ҳам уй қамоғида сақлаш жойи ҳисобланадими?"

Н.Халилова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

2014 йилнинг 4 сентябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, Жиноят-процессуал кодексигауй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди.

Жиноят Процессуал Кодексигакиритилган янги 242-1-моддага асосан, уй қамоғи гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда қамоққа олиш номувофиқ, деб топилган тақдирда қўлланилишибелгилаб қўйилган.Гумонқилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирув, дастлабки тергов ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида уй қамоғи қўлланилади.

Уй қамоғи кўрсатилган шахснинг жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиб, ўзи мулкдор, ижарага олувчи сифатида ёки бошқа қонуний асосларда яшаб турган турар жойда тақиқлар (чекловлар) юклатилган, шунингдек унинг устидан назорат амалга оширилган ҳолдабўлишидан иборат бўлади. Соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тиббий муассаса уй қамоғида сақлаш жойи этиб белгиланиши мумкин.

Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги қарорда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи дучор қилинадиган озодлик бўйича аниқ тақиқлар (чекловлар), шунингдек уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш зиммасига юклатилаётган орган кўрсатилади. Ўзига нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланган шахсга қуйидаги тақиқлар (чекловлар) ўрнатилиши мумкин:

1) муайян шахслар билан алоқада бўлиш;

2) хат-хабар олиш ва жўнатиш;

3) ҳар қандай алоқа воситаларидан фойдаланиш ва улар ёрдамида сўзлашувлар олиб бориш;

4) уй-жойни тарк этиш.

Шахс барча тақиқларга (чекловларга) ёхуд улардан айримларига дучор этилиши мумкин.

Қамоққа олинганнинг яшаш жойи қўриқланиши мумкин. Зарур ҳолларда унинг хулқ-атвори устидан назорат ўрнатилади.

Уй-жойидан чиқиши бўйича ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этиши устидан назорат амалга оширилаётганда ички ишлар органи унинг яшаш жойида бўлишини сутканинг исталган вақтида, кундузги вақтда кўпи билан 1 марта ва тунги вақтда кўпи билан 1 марта текширишга ҳақли.

Зарур ҳолларда электрон кузатиш воситалари қўлланилиши мумкин.

Уй қамоғини ижро этиш гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органи зиммасига юклатилади.

    Бошқа янгиликлар