АсосийJamiyat

Сурхондарёда фуқаро 46-мактаб директорини “устидан ёзиш” билан қўрқитиб, пул талаб қилди

'Сурхондарёда фуқаро 46-мактаб директорини “устидан ёзиш” билан қўрқитиб, пул талаб қилди'ning rasmi

Мактаб директорининг устидан шикоят қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган товламачи ушланди, дея “darakchi.uz”га хабар берди Бош прокуратура Матбуот хизмати. 

Аниқланишича, фуқаро Б.Б. жорий йилнинг 8 янаврь кунидан бошлаб тумандаги 46-сонли мактаб директори А.А.нинг иш фаолияти устидан бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси ва юқори турувчи идораларига асоссиз важлар билан шикоят қилади. У мактаб раҳбарини мактабнинг молиявий фаолиятини текширтириб ишдан олдириш билан қўрқитиб, келгусида уни безовта қилмаслик ва шикоят қилмаслик эвазига пул талаб қилади. 

Б.Б. мактаб директори А.А.дан товламачилик йўли билан 2 млн сўмни олган вақтида ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар