АсосийJamiyat

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар ўқишга таклиф этилади

'Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар ўқишга таклиф этилади'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун ташкил этилган касбга йўналтириш марказларига ўқишга таклиф этади.

Бухоро шаҳар, Халқлар дўстлиги кўчаси 4-уйда жойлашган Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида сувоқчи, бўёқчи, ғишт терувчи, тикувчи, темир бетон ва пўлат конструкцияларни монтажлаш, бетончи, арматурачи йўналишларида;

Жиззах шаҳридаги Жиззах архитектура ва қурилиш коллежида ғишт терувчи, керамик плиталар (кафель) териш, сув, газ, иссиқлик тизими ва канализация қувурларини монтаж қилиш (сантехника), темир бетон, кўтарма кран бошқарувчисининг ёрдамчиси йўналишларида;

Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Мустақиллик кўчаси 46-уйда жойлашган Учқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежида электромонтёр ва тикувчилик йўналишларида;

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Файзулло Хўжаев кўчасида жойлашган Шаҳрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида электр монтажчи, электроника ва тикувчилик йўналишларида касб-ҳунар ўргатилади.

Йўналишлар бўйича ўқув-курслари 1 ойдан 3 ойгача давом этади ва якунида сертификатлар берилади.

Ўқув-курсларида бепул ўқиш истагидаги фуқаролар ҳудудидаги туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларидан ишсизлиги ҳақида маълумотнома олиб келган тақдирда, ҳар бир фуқаро учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақам 59)

Email: a.ergashev@migration.uz

    Бошқа янгиликлар