АсосийJamiyat

Деновда жуда кўп миқдордаги алкоголь маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

'Деновда жуда кўп миқдордаги алкоголь маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан “Денов Шароб Савдо” МЧЖнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати. 

Унда МЧЖнинг 1- ва 5-сонли дўконлари мудирлари М.О., Д.Н ва бошқалар жами 2 млрд. сўмлик товар моддий бойликлар ҳамда алкоголли ичимликларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.О., Д.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар