2020 йилнинг 11-12 февраль кунлари Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларини Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан ҳомийлик асосида вилоятимиз ҳудудидаги тарихий ва диққатга сазовор жойларига сайёҳат ташкил этилди.
Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари саёҳат давомида тарих обидалар, музейлар, диққатга сазовор бино ва иншоот масканларини томоша қилишди. Бундай сайёҳатлар уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат туйғуси шаклланишига замин яратиш билан бирга давлатимизнинг бой ўтмиш тарихидан хабардор бўлишига хизмат қилади.






