АсосийJamiyat

10 мартдан Тошкент-Мадина-Тошкент йўналишида қўшимча рейс йўлга қўйилади

'10 мартдан Тошкент-Мадина-Тошкент йўналишида қўшимча рейс йўлга қўйилади'ning rasmi

Фуқароларнинг умра сафарига бориш истакларини тўлақонли таъминлаш мақсадида Тошкент-Мадина-Тошкент йўналишида қўшимча 3-рейсни йўлга қўйиш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. 

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари иштирокида «Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

10 март кунидан бошлаб Тошкент-Мадина йўналишида 3-рейс йўлга қўйилади. Шундай тақдирда Тошкент-Жидда йўналишида 1 та, Тошкент-Мадина йўналишида 2 та рейс амалга оширилади. 

2020 йил 1 февралдан эътиборан, биринчи рейс Тошкент-Жидда, иккинчи рейс эса Тошкент-Мадина йўналишида амалга оширилаётган эди.

    Бошқа янгиликлар