Хабарингиз бор, яқин кунлар ичида ЎзЛиДеП вакили Расул Кушербаев “снос” масаласи бўйича қатъий қарашларини билдириб бормоқда. Хусусан, куни кеча, “снос” эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланаётгани ҳақида муносабат билдирган депутат Кушербаев фуқаролар нафақат билиши, балки талаб қилиши шарт бўлган ҳуқуқлари хусусида сўз юритган ва уларни огоҳликка чақирган эди. Ушбу давомли чиқишлардан сўнг, Расул Кушербаев айни пайтда ўзига нисбатан "информацион атака"га буюртма берилганини маълум қилди.
“Менга қарши бир нечта номардлар бирлашиб, "информацион атака"га буюртма беришибди. Сабаби шундоқ ҳам маълум...
Қамровига қараганда кичкина кучлар эмас.
Шу боис, мен ҳақимдаги ҳамма гапга ҳам ишонавериш керакмас, нимадир гап бўлса ўзим маълум қиламан.
Ҳаммага рахмат!”
Ҳолбуки вазият ҳақида депутатнинг ўзи маълум қилмоқчи экан, биз ҳам кузатишда давом этамиз.






