АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк бор робототехника бўйича «RoboTech» республика танлови бўлиб ўтади

'Ўзбекистонда илк бор робототехника бўйича «RoboTech» республика танлови бўлиб ўтади'ning rasmi

IT Park ҳузуридаги   IT-марказ,  Revochain Technology МЧЖ билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида, мактаб ўқувчилари орасида Ўзбекистонда биринчи робототехника танлови –«RoboTech» танлови ўтказилишини эълон қилади.

Танловнинг мақсади: робототехника соҳасида ёшлар ўртасида ижодий фаолликни ривожлантириш ва муҳандислик ихтисосларини шакллантириш;
таълим муассасалари ўқувчилари орасида техник моделлаштиришни оммавийлаштириш; истеъдодли ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий фаолиятга жалб этиш.

«RoboTech»нинг ўзи уч босқичдан иборат бўлади: туман ва шаҳар танлови; минтақавий танлов; Республика танлови (финал).

Туман, шаҳар ва минтақавий танлов ғолиблари Интро танлови доирасида аниқланади, унда ҳар бир жамоа ўз роботининг имкониятлари, шунингдек, унинг техник ноёб кобилиятларини намойиш қилиши керак.

Интро танловга қуйидагилар киради: лойиҳа ҳақида ҳикоя ва робот ва / ёки ўйин ҳолати (10 дақиқадан кўп бўлмаган); ҳайъат аъзоларининг саволларига жавоблар (5 дақиқадан ошмаслиги керак);

«Х» махсус вазифаси, унда қатнашувчилар ўзларининг роботлари учун дастур ёзишлари ва роботда аввал мавжуд бўлмаган функцияларни бажара олишини кўрсатишлари керак.
Робот бажариши керак бўлган вазифани ҳакамлар ҳайъати белгилайди.

2020 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финалида ҳар бир минтақадан энг яхши 14 жамоа учта мусобақанинг бирида қатнашади: «Робот сумо», «Robot sumo», «Line Follower», «Freestyle».

Мазкур танловда биринчи ўринни қўлга киритган ғолибга Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқиш учун шартнома тўлови + ноутбук совға қилинади.

Танловда 8 дан 11-синфгача бўлган ўқувчилар қатнашиши мумкин, иштирок этиш мутлақо бепул.

Онлайн рўйхатдан ўтиш орқали мурожаат қилишингиз мумкин: http://bit.ly/robofest_uzb

 

    Бошқа янгиликлар