АсосийJamiyat

Мўйноқдаги ғишт заводида ноқонуний уланиш фош қилинди

'Мўйноқдаги ғишт заводида ноқонуний уланиш фош қилинди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Мўйноқ тумани бўлимининг тезкор ходимлари томонидан туман ҳудудидаги фуқаролар йиғинида ўтказилган ўрганиш тадбирлари натижасида ноқонуний уланиш фош қилинди. Бу ҳақда МИБ хабар бермоқда. 

Хусусан, бўлим ходимлари томонидан “Тик-озек” овул фуқаролар йиғини ҳудудида энергия ресурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳолати ўрганилганда, ушбу ҳудудда жойлашган хом ғишт ишлаб чиқарувчи завод томонидан электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, электрдан тўғридан тўғри фойдаланиб ўтирганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 101-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув жараёнида жамият томонидан таъминотчи корхона манфаатларига 11 млн. 499,5 минг сўмлик зарар  етказилганлиги аниқланди. 

Шунингдек, жамият раҳбари М.А. га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баровари миқдорида жарима қўлланилган.

Шундан кейин, ҳуқуқбузар ўз қилмишидан афсусдалигини билдириб, келтирган зарарни тўлиқ қоплаб ва қўлланилган жаримани тўлаб берди.

    Бошқа янгиликлар