АсосийJinoyat

Зоминда дўкондан 41 млн сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмларни ўғирлаган шахслар аниқланди

'Зоминда дўкондан 41 млн сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмларни ўғирлаган шахслар аниқланди'ning rasmi

2020 йилнинг 25 дан 26 январга ўтар кечаси номаълум шахслар Даштобод шаҳрида жойлашган “Авто эҳтиёт қисмлар” дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкондан 41.200.000 сўмлик ҳар хил турдаги автомашиналарнинг эҳтиёт қисмларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИВ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жой омборга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган, ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни муқаддам судланган 25 ёшли Н.М., 22 ёшли Н.У. ва 19 ёшли Д.А. лар содир қилганлиги аниқланиб, улардан ўғирланган мулкнинг аксарият қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, жиноятлари фош этилган.

Жиноят иши бўйича Н.М., Н.У. ва Д.А. лар гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, Н.М. ва Н.У. лар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар