АсосийJamiyat

Наманганда “Меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи” номли акция ўтказилди

'Наманганда “Меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи” номли акция ўтказилди'ning rasmi

Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан “Меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи” акцияси ташкил қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабари қилди.

Тадбир доирасида ўтказилган мониторинглар давомида Наманган давлат ўрмон хўжалиги томонидан ходимларга 2019 йил ноябрь ва декабрь ойлари учун 158 373 565 сўм иш ҳақи тўлаб берилмагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрмон хўжалигига 158 373 565 сўм иш ҳақини тўлаб бериш тўғрисида тақдимнома ҳамда мансабдор шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритилган. Бу хилдаги мониторинг бошқа ташкилотларда ҳам олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар