АсосийJamiyat

Андижонда рейд: сири фош бўлган оилавий корхона зарарни тўлиқ қоплади

'Андижонда рейд: сири фош бўлган оилавий корхона зарарни тўлиқ қоплади'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида туман ҳудудида жойлашган нон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи оилавий корхона раҳбари Х.К.  ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, табиий газдан шартномасиз ноқонуний фойдаланиб келаётганлик ҳолати аниқланган.

Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, эгасининг бундай ўзбошимчалиги оқибатида таъминотчи корхона манфаатларига 6 млн 557 минг 760 сўм зарар етказилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбари Х.К. етказилган 6 млн 557 минг 760 сўм зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли Жиноят процессуал кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликдан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар