АсосийJamiyat

Онкогематологик касалликка чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди

'Онкогематологик касалликка чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПрезидент Қарори билан Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти негизида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Марказ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларининг гематология бўлимлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Марказга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалдаги тартиб татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди. 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Аввалроқ Президент Қарори билан Ўзбекистонда гематология хизматини ривожлантириш учун 546,5 млрд сўм ва 70,7 млн доллар ажратилиши ҳақида хабар бергандик.

    Бошқа янгиликлар