Бухорода мактаб директори ўқитувчидан пора талаб қилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳридаги 9-сонли мактаб директори Т.И. шу мактаб ўқитувчиси Ю.Ҳ.дан узрли сабабларсиз ишга келмаганлиги учун унга чора кўрмаслик ва меҳнат шартномасини бекор қилмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 500,0 минг сўмни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






