АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм мазкур саволга аниқлик киритди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ билан музокараларини қайси тилда олиб боради? Президент ўртадаги таржимон билан қайси тилда сўзлашади? Ўзбек, рус ёки инглиз тилидами?
Элчининг маълум қилишича, бу икки давлат ўртасидаги музокараларда одатда Ўзбекистон Президенти давлат тилида сўзлайди.
“Мен АҚШ расмийларининг Президент Шавкат Мирзиёев ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ўтган ёпиқ учрашувлари борасида маълумот бера олмайман. Аммо менинг фикримча, Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ делегацияси билан ўтган учрашувларида давлат тилида сўзлайди. Мен айнан қайсидир учрашув ҳақида эмас, умумий олганда шундай эканлигини таъкидламоқчиман. Шунингдек, Президент бошқа давлат расмийлари билан ўтадиган учрашувларда қайси тилда сўзлаши ҳақида маълумотга эга эмасман”, деди Даниэл Розенблюм.
Бу ҳақда АҚШ элчиси Тошкентдаги АҚШ элчихонасида журналистлар билан ўтган учрашувда маълум қилган.






