АсосийJamiyat

Навоийда тезликни оширган ҳайдовчи ўзининг ва 1 ёшли гўдакнинг ўлимига сабабчи бўлди

'Навоийда тезликни оширган ҳайдовчи ўзининг ва 1 ёшли гўдакнинг ўлимига сабабчи бўлди'ning rasmi

9 февраль куни тахминан соат 01:50 ларда 24 ёшли Р.Н. “Lacetti” русумли автомашинасини Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобиль йўлининг 154 км.да  тезликни ошириб  келаётганда, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган. 

Натижада 23 ёшли Н.Ж.нинг бошқарувида бўлган “Nexia” билан тўқнашиб, ҳалокатга учраган. “Nexia”  ҳайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашинада бўлган1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар