АсосийDunyo

Австралиянинг шарқида ёққан ёмғир 74 кундан буён ёнаётган ўрмонни ўчирди

'Австралиянинг шарқида ёққан ёмғир 74 кундан буён ёнаётган ўрмонни ўчирди'ning rasmi

Австралиянинг шарқида ёққан ёмғир 74 кундан буён ёнаётган ўрмон ёнғинини ўчирди. Ёнғин 312 та уйга таъсир қилган.

Кучли ёмғир Австралиянинг шарқий соҳилида катта табиий ёнғинни ўчирди ва сув тошқини келтириб чиқарди, деб ёзади The Washington Post.

Ёмғир Сиднейга яқинлашиб келаётган, Янги Жанубий Уэлснинг қирғоқлари бўйлаб 74 кун давомида ҳаракатланган оловни тўхтатди, ёнғин бу вақт ичида 500 минг гектар майдонни ёқиб юборди. 

Шарқий соҳилларга бир неча кун давомида сўнгги 50 йил ичида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёғингарчилик бўлган. Ҳукумат сув тошқини билан боғлиқ олтита қутқарув ишлари ҳақида хабар берган.

Янги Жанубий Уэлсда 9 февраль куни яна ёғингарчилик, кучли шамоллар ва юқори даражадаги сув тошқини.

 

    Бошқа янгиликлар