АсосийSport

Ўзбекистонда VI халқаро бирдамлик мусобақаси бошланди

'Ўзбекистонда VI халқаро бирдамлик мусобақаси бошланди'ning rasmi

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича VI халқаро бирдамлик мусобақаси бошланди.

Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақа Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Оғир атлетика федерацияси томонидан Осиё оғир атлетика федерацияси ва Халқаро оғир атлетика федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда дунёнинг 62 давлатидан 350 нафарга яқин атлетлар иштирок этмоқда.

Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти вазифасини бажарувчи Урсула Гарса Папандреа (АҚШ) таъкидлашича олимпиада олдидан ғоят муҳим спорт анжуманини ўтказиш ҳуқуқи Ўзбекистонга берилгани бежиз эмас. Мамлакатда спортни ривожлантириш учун яратилган шароит ва халқимизнинг меҳмондўстлиги халқаро спорт жамоатчилиги томонидан эътироф этилмоқда. Халқаро спорт мураббийлари Ўзбекистонда йирик мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун етарли шароит борлиги борлигини айтишяпти.

Халқаро бирдамлик мусобақасида мамлакатимиз шарафини Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Муаттар Набиева каби йигирмага яқин оғир атлетикачиларимиз ҳимоя қилмоқда.

Бошқа янгиликлар