АсосийJamiyat

Қорақалпоқ давлат университетида “Алишер Навоий адабий меросининг ўрни” мавзуида анжуман ўтказилди

'Қорақалпоқ давлат университетида “Алишер Навоий адабий меросининг ўрни” мавзуида анжуман ўтказилди'ning rasmi

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб “Миллат маданияти такомилида Алишер Навоий адабий меросининг ўрни” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб университет Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган шоир асарлари кўргазмаси билан танишди.

Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори вазифасини вақтинча бажарувчи И.Жуманиязов, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон халқ шоири К.Каримов, шоир А.Утепбергенов, ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти Ҳ.Абдуллаев, туркман тили ва адабиёти кафедраси ассистент-ўқитувчиси С.Авезқличева сўзга чиқиб, Алишер Навоий ва туркий халқлар адабиётидаги ижодий ҳамкорлик, ҳозирги замон қорақалпоқ лирикасида шоир анъаналари, шоир ижодида ақл ва илм-у ҳунар тавсифи, Алишер Навоий ва туркман адабий муҳити масалаларига тўхталиб ўтишди.

Бошқа янгиликлар