1-синф ўқувчиларининг февралда қўшимча таътилга чиқиши мактаблар маъмурияти томонидан белгиланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низом талабларига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил берилиши лозим.
Хусусан, 1-синф ўқувчилари февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқишлари кўзда тутилган. Таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳар бир мактаб маъмурияти томонидан мустақил равишда белгиланади.






