АсосийJamiyat

Андижон вилоятида тунги рейд ўтказилди

'Андижон вилоятида тунги рейд ўтказилди'ning rasmi

Андижон вилояти худудида йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда   Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тунги рейд давомида ҳайдовчи А.О. бошқарувидаги давлат рақам белгиси бўлмаган “Спарк” русумли транспорт воситаси тўхтатилган вақтида, ҳайдовчининг тегишли меъёрий ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, автомашинанинг ён ойналари рухсатсиз қорайтириб олинганлиги, давлат рақам белгиси эса ўзбошимчалик билан ечиб олиниб, автомашина салонида турганлиги маълум бўлди.

Ҳайдовчи А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар