АсосийJamiyat

Питнакда коррупция авж олганлиги айтилаётган мактабда ўрганиш ишлари бошланди

'Питнакда коррупция авж олганлиги айтилаётган мактабда ўрганиш ишлари бошланди'ning rasmi

Питнак шаҳридаги 11-мактаб ўқитувчиси мамлакатимиз Президентига ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллаган эди. Ўқитувчи ўзи фаолият юритаётган мактабда коррупция авж олганлиги, муассаса раҳбари ўқитувчиларга дарс тақсимлашда ўзбошимчалик қилаётганлиги, бу хусусда юқори ташкилотларга юборилаётган аризалар оқибатсиз қолаётганлигини баён этилган.

Вилоят халқ таълими бошқармасининг Матбуот хизматининг маълумотига кўра,  мурожаатчи А.Хидирбоева ва у билан бирга ишлаётган бир гуруҳ ўқитувчилар 2019 йил 14 декабрь куни  вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи номига дарс тақсимоти юзасидан ариз қилишган. Шикоят хати бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган. Ўрганишлар жараёнида мактабда дарс тақсимоти бўйича баъзи камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган. Бунинг учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари З.Аразовага  Ҳазорасп тумани халқ таълими бўлимининг буйруғи билан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.  

Ҳозирда бошқарма томонидан А.Хидирбоеванинг президентга йўллаган мурожаатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар