Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманидаги 8-умумтаълим мактабида ота-оналардан камера ўрнатиш учун ҳар бир боладан 15000 сўмдан пул йиғилгани, аммо бир неча ой ўтган бўлсада камералар ўрнатилмаганлиги ҳақидаги видеолавҳа тарқатилган эди.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати мутахассислар томонидан ушбу ҳолат ўрганилгани ҳақида хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу мактабда 732 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Улар учун барча шароитлар яратиб берилган.
Бироқ мактаб ота-оналар Кенгашининг ташаббуси билан, ихтиёри тартибда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаб ҳовлисига камера ўрнатиш учун ўқувчилар ота-оналаридан 10 000 сўмдан, жами 3.050 000 сўм пул йиғилган.
Мазкур маблағларининг 1 923 500 сўмига 2 та камера ҳамда унинг қўшимча жиҳозлари сотиб олинган ва мактаб ҳудудига ўрнатилган. Қолган 1.126.500 сўм маблағ эса ота-оналар Кенгашининг қарорига кўра мактабнинг эски биноси учун камералар сотиб олиш ва ўрнатиш мақсадида тегишли тартибда сақланмоқда.
Видеолавҳадаги бошқа важлар асоссиз эканлиги аниқланди.
Ҳолат ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳам тегишли тартибда ўрганилмоқда.






