АсосийJinoyat

Тошкентдаги масжидларда ўғирликсодир этганликда гумонланувчи шахслар қўлга олинди

'Тошкентдаги масжидларда ўғирликсодир этганликда гумонланувчи шахслар қўлга олинди'ning rasmi

19 январь куни соат 15.30 да Шайхонтоҳур туманида 22 ёшли Ислом А. масжидда бўла туриб, 22 ёшли Санжар Н.га тегишли бўлган устки кийим чўнтагидан нархи 1.625.000 сўм бўлган мобиль телефонни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Ўғирликда гумонланувчи шахс қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

22январь куни соат 15.00 да номаълум шахс Олмазор туманидаги масжидда бўла туриб, 44 ёшли Муножиддин П.га тегишли бўлган устки кийимдан 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Кўрилган чоралар давомида ташқи видеокузатув камералари ёзуви ўрганилгач, ушбу ўғирликдан гумонланувчи тариқасида 39 ёшли Боходир Т. қўлга олинди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Эҳтиёт чораси: қамоққа олиш.

 

    Бошқа янгиликлар