Ҳозирда дунёда тарқалаётган коронавирус эпидемиясидан огоҳлик ва эҳтиёткорлик ўта муҳим бўлиб турган бир давр. Шундай пайтда тиббий ниқоблар (маска) нархини асоссиз оширган дорихоналар ёпилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.
Агентлик ўз ваколатлари доирасида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади. Агарда нархлар ўзбошимчалик билан ошириб олинган бўлса, дорихонанинг лицензияси тугатилади, дейилади хабарда.






