АсосийJamiyat

Шерзод Шерматов ҳудуд раҳбарларидан бюджетга қўшимча топилган даромадларнинг кўпроқ қисмини мактабларга йўналтиришни сўради

'Шерзод Шерматов ҳудуд раҳбарларидан бюджетга қўшимча топилган даромадларнинг кўпроқ қисмини мактабларга йўналтиришни сўради'ning rasmi

2019 йилда маҳаллий бюджетдан мактаблар учун қўшимча энг кўп маблағлар айнан Андижон вилоятида ажратилгани ҳақида аввл хабар бергандик.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимига «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони топширилди. 2019 йилда барча ҳудудларда ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетларига қўшимча даромадлари ҳисобидан мактабларга катта миқдорда қўшимча ёрдам берилди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ҳудуд раҳбарларига мурожаат қилди: 

Авваллари фақат Республика Инвестиция дастури бўлар эди, ҳозирда эса барча вилоят ҳокимликларида бюджетдан ташқари қўшимча маблағларини ўзлари тасарруф этишлари учун қоладиган бўлди. Шунинг ҳисобига ҳокимлар жойларда мактаб, боғча, шифохона, йўл, сув ва бошқа аҳоли учун муҳим масалаларга қўшимча кўмак бера олаяптилар.

2018 йили мактабларга энг кўп қўшимча маблағни ажратгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдиновичга «Таълим ҳомийси» кўкрак нишонини берган эдик. Шу тариқа ҳудудлар орасида ўзига ҳос рақобат ҳам бошланган эди.

Мана 2019 йилда мактаблар учун энг кўп қўшимча маблағ Андижон вилоятида ажратилибди. Натижада жуда кўп мактаблардаги бинолар аҳволи яхшиланиб, қўшимча жиҳозлар билан таъминланди.

Лекин ҳали барча ҳудудларда мактабларда амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Бу йил ҳам қолган ҳудудлар раҳбарларидан ва маҳаллий депутатлар кенгашларидан маҳаллий бюджетга қўшимча топилган даромадларини кўпроқ қисмини айнан мактабларимизга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

Шу тариқа Президентимизнинг «Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур» деб айтган вазифаларини жойларда раҳбарлар қандай тушунгани яққол кўринади ва йил якунида яна бошқа ҳудуд биринчиликни қўлга киритади деб умид қиламиз.

 

    Бошқа янгиликлар