АсосийJinoyat

Фарғонада табиий газга ноқонуний уланган цех фош этилди

'Фарғонада табиий газга ноқонуний уланган цех фош этилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Давлат ҳавфсизлик хизмати Данғара туман бўлимлари мутасадди вакиллари билан ҳамкорликда рейд тадбири ўтказилди. Унда Данғара туманидаги “Санам” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Обод қишлоққа кўмакчи” масъулияти чекланган жамияти ўрганилганда ўзбошимчалик билан уланган оҳак ишлаб чиқариш цехи фаолият кўрсатаётгани аниқланди. Бу тармоқ “Данғара-2” саноат коллекторидан Бувайда туманига тортилган юқори босимли газ қувурига ноқонуний равишда улангани маълум бўлди. Воқеа ҳақида ЎзА хабар берди.

Шунингдек, “Обод қишлоққа кўмакчи” МЧЖ ва “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ ўртасида табиий газни етказиб бериш бўйича шартнома тузилмаганлиги, жамиятдан рўйхатдан ўтмаганлиги, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги ҳамда газ ҳисоблаш ускунаси мавжуд эмаслиги қайд этилди.

Ушбу ҳолат бўйича оҳак ишлаб чиқариш цехи фаолияти тўхтатилиб, тегишли далолатнома расмийлаштирилди. Етказилган зарар суммасини аниқлаш учун маълумотлар лойиҳа институтига тақдим этилди ва унинг хулосаси асосида якуний ҳисоб-китоблар қилиниб, чора кўрилиши белгиланди.

Бошқа янгиликлар