АсосийJamiyat

1 февралдан Умра сафари тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади

'1 февралдан Умра сафари тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади'ning rasmi

“Умра-2020” мавсумида қулай шароитлар яратиш ишлари давом этмоқда, дея хабар беради Дин ишлари бўйича Қўмита.

Жорий йил 1 февраль кунидан эътиборан кунлик чартер авиапарвозлар Мадинаи Мунаввара халқаро аэропортига амалга оширилади.

Бугун, биринчи чартер авиарейсимиз (245 нафар зиёратчи) Тошкент-Мадина йўналишида ушбу муқаддас шаҳарга тўғридан-тўғри авиапарвоз асосида учиб кетди.

Умра сафарига боришни хоҳловчилар ўзларининг доимий турар жойидаги маҳалла идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар