АсосийJinoyat

Наманганда бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Наманганда бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

2020 йил 19 январь соат 16:55 ларда Наманган шаҳрида жойлашган “Golden W.P.” МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қуритиш компрессори назоратсиз қолиши натижасида табиий газ тўпланиб қолиб, портлаш ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Портлаш оқибатида, мазкур цех ишчиси А.Х. (1996 й.т.) ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг  "darakchi.uz"га хабар беришича,  мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 20 январда шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар