Ўзбекистонлик ўқувчилар Австралиядаги халқаро математика олимпиадасида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 17-20 январь кунлари Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси (SEAMO X 2020) бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро фан олимпиадаси Сингапур давлатининг Терри Чю институти томонидан ташкил этилган бўлиб, унда давлат ва нодавлат мактабларининг 1-11-синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. 2020 йилда 18 та давлатдан жами 1044та иштирокчи қатнашди.
SEAMO халқаро математика олимпиадасида юртимиз вакиллари қуйидаги натижаларни қайд этишди:
Бекзод Нуриддинов
Бухоро вилояти, Қоракўл Халқаро математика мактабининг 10-синф ўқувчиси
Олтин медаль
Ҳорун Салиев
Тошкент шаҳри, Вестминстер Халқаро мактабининг 6-синф ўқувчиси
Бронза медаль
Шаҳзода Жумабоева
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, 10-мактабнинг 8-синф ўқувчиси
Фахрий ёрлиқ
Йўлчиев Темурбек
Тошкент шаҳри, 91-мактабнинг 10-синф ўқувчиси
Фахрий ёрлиқ
Санжарбек Ғуломжонов
Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, 45-мактабнинг 6-синф ўқувчиси
Фахрий ёрлиқ
Ўқувчиларимизини ушбу ютуқлар билан табриклаймиз ва уларга келгуси жаҳон олимпиадаларида муваффақиятлар бардавомлигини тилаб қоламиз!






