АсосийJamiyat

Ички ишлар вазири АҚШ элчиси билан ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама этди

'Ички ишлар вазири АҚШ элчиси билан ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Вазир Пўлат Бобожоновнинг АҚШнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Даниэль Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида тарафлар ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон экспертларининг АҚШга танишув ташрифини ташкил этиш борасида келишиб олдилар. Бу каби ташрифлардан кўзланган мақсад АҚШнинг ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш борасидаги иш услубини ўрганишдан иборат бўлиб, эксперт-криминалистик бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш, соҳани замонавий жиҳозлар билан таъминлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этишдир.  

 

    Бошқа янгиликлар