АсосийJamiyat

Танзила Нарбаева бугун унинг учун унутилмас кун эканлигини айтди

'Танзила Нарбаева бугун унинг учун унутилмас кун эканлигини айтди'ning rasmi

Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.​

Унда “Энг фаол давлат арбоби” — Ўзбекистонда йил одами сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева эътироф этилди.​ 

Шунингдек бугун Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари томонидан сенатор бўлиб сайланди.

Ушбу воқеалар юзасидан Нарбаева ўзининг фикрларини ёзиб қолдирди

“Азиз юртдошлар,

Мен учун бугун жудаям қадрли ва унутилмас кун!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари томонидан сенатор бўлиб сайландим.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган «Йил танлови - 2019» танловида « Энг фаол давлат арбоби —Ўзбекистонда йил одами» деган юксак эътирофга сазовор бўлганим мен учун катта бахт!

Аввало, бу нафақат менга берилган эътироф, балки юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган кўплаб юртдошларимизга берилган баҳодир!

Бу ҳаяжонли дамларда барчангизга билдирган ишончингиз учун чексиз миннатдорчилигимни билдираман!

Ушбу юксак ишонч менга янада куч- ғайрат беради, Сизлар билан жонажон Ватанимизни гуллаб – яшнаши йўлида самарали меҳнат қиламиз.”

 

    Бошқа янгиликлар