АсосийJamiyat

Мактаб омборининг ёниб кетишига нима сабаб бўлган эди?

'Мактаб омборининг ёниб кетишига нима сабаб бўлган эди?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 15 январь куни тонгги соат 7-55 ларда  Навоий вилояти, Кармана туманидаги 3-мактабда  ёнғин чиққанлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. 

Туман халқ таълими бўлими ушбу ёнғин сабабларига  ойдинлик киритди. 

Кармана тумани халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи мазкур ҳолатни ўрганди. Электр токининг қисқа туташуви натижасида юзага келган ёнғин туфайли мактабнинг 4-блок, 1-қаватида жойлашган 6 кв метрга тенг бўлган омборхона зарар кўрган.

Ишчи гуруҳ ёнғин мактабнинг ўқув блокига таъсир кўрсатмаганлигини аниқлаган.

Мазкур ҳолат ўқувчиларнинг дарс жарaёнига таъсир этмаган. Дарсларга ҳалал бермаган ҳолда ёнғиндан зарар кўрган омборхона таъмирланди.

    Бошқа янгиликлар