“Даракчи” газетаси доим халқ ичида ва аҳолининг муаммоларини эшитишдан ҳеч қачон чарчамайди! Эндиликда сиз азизлар учун янада қулай “Даракчи-чат” лойиҳасини йўлга қўйиляпти. Унда сиз ўзингизни қийнаган муаммолар ҳақида бемалол бизга айтишингиз мумкин. Маълум қилинган вазият борича газета саҳифаларидан ўрин эгаллайди. Асосийси мутасадди ташкилотларнинг жавобларини узоқ кутиб ўтиришингиз ҳам шарт эмас. Ташкилот вакилларининг ўзлари газетада сизнинг муаммоингизни кўриб, жавоб қайтаришлари имкони юқори, шубҳасиз.
Қандай қилиб дейсизми?
Муаммоларингизни ижтимоий тармоқдаги изоҳларда, (+998 90) 914-19-15 рақамларига кўнғироқ қилиши орақали ёки рақамнинг телеграм тармоғига ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Мурожаатлар ўз эгасига етиб боришидан ва ўз ечимини топишидан умидвормиз.






