МИБ Тошкент вилояти бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан табий газдан ноқонуний фойдаланаётган иссиқхоналарни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказмоқда.
Жорий йилнинг 12-14 январь кунлари ўтказилган тунги рейдда вилоятнинг Янгийўл, Тошкент, Зангиота, Қибрай туманларида тунда газдан ўғринча фойдаланаётган 20 та иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га МИБ маълум қилди.
Жумладан, фуқаро Ш.Умаровга тегишли Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек ҚФЙ, Илғор МФЙ ҳудудида жойлашган 7,5 сотих қўрғонда ноқонуний равишда газ тармоғига уланиб олиб, гул кўчатлари, фуқаро Д.Рахмоновга тегишли, Қибрай тумани, Ёнариқ ҚФЙ, Янгиҳаёт МФЙ, Теракзор кўчасида жойлашган 6 сотих қўрғонда ноқонуний равишда газ тармоғига уланиб олиб, гул ва помидор кўчатлари, фуқаро Ж.Хакимовга тегишли Янгийўл тумани, Ниёзбош ҚФЙ, Наъмуна МФЙ, Тез ариқ кўчасида жойлашган 4 сотих қўрғонда ноқонуний равишда газ тармоғига уланиб олиб, пиёз экинлиги, фуқаро Т.Иноятовга тегишли Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Хасанбой МФЙ, Х.Каримов кўчасида жойлашган 6 сотих қўрғонда ноқонуний равишда газ тармоғига уланиб олиб, гул кўчатлари етиштириб келинаётганлиги аниқланди.
Мазкур холатлар юзасидан ҳуқуқбузарлик далолатномаси расмийлаштириб, ҳозирда етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.






