Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари томонидан номзодларни сайлаш бўйича яширин овоз бериш жараёни амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий саҳифасида хабар берилмоқда.
Таъкидланишича, Маслаҳат кенгаши ўз ваколатига мувофиқ, фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли депутатлар орасидан Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатилган.
Улар орасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев, "Нуроний" жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Рустам Калонов, Ўз ФА Тарих институти директори Азамат Зиё, 25-Себзор сайлов округидан депутат Танзила Норбоева, ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори Шамансур Сагдуллаев ҳамда “Оила” илмий-амалий маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова номзодлари бор.
Мажлисда кўрсатилган номзодларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида фикр билдирилди ҳамда муҳокама натижаларига кўра уларни сайлов бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Номзодлар тасдиқлангач, Саноқ комиссияси Сенат аъзолигига сайлов ўтказиш тартиби бўйича тушунтириш берилган ҳамда овоз берувчиларнинг рўйхатини аниқлаштириб, уларга сайлов бюллетенлари тарқатилган. Сўнг халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари томонидан номзодларни сайлаш бўйича яширин овоз бериш жараёни амалга оширилган.






