Кеча 16 январь куни “Олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш истиқболлари” мавзусида соҳа мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳим Ҳакимов ҳам иштирок этди.
"Юртимизда юристларни тайёрлаш бўйича олий таълим муассасасининг фақат Тошкент шаҳрида мавжудлиги қанчалик тўғри? Бу вилоятлардаги талабгорлар учун ноқулайлик туғдирмайдими?" деган саволга Раҳим Ҳакимов қуйидагича жавоб берди:
- Бу жуда ўринли савол. Сабаби ҳозирги кунда мамлкатимизда 100 000 фуқарога 12 нафар адвокат тўғри келади. Европа давлатларида бу кўрсаткич 162 адвокат/100 000 киши. Кўриниб турибдики, ўртадаги фарқ 10 баравардан зиёд. Бу эса юртимизда юристларга бўлган талабнинг қанчалик юқори эканлигидан далолат беради. Биз юристпуридент кадрларнинг кўпайишидан манфаатдормиз ва тез орада баъзи вилоятларда юристлар тайёрловчи ОТМлар ташкил этилишига эришамиз.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал 1 январдан бошлаб 10 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштирилиши ва "Давлат гранти асосида талабалар қабули бекор қилинадими?" каби саволларга мутасаддиларнинг муносабати ҳақида хабар берган эдик.






