АсосийJamiyat

Бугун Қашқадарёда 50 та боғча очилади

'Бугун Қашқадарёда 50 та боғча очилади'ning rasmi

Бугун 15- январь куни бу ерда 50 та мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилмоқда.  

Улардан 16 таси давлат, 34 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир. Ушбу МТТлар очилиши билан 3-7 ёшдаги 2905 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинади шунингдек, 170 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади.

2020 йилда вилоятда 455 та МТТлари ишга туширилиши режалаштирилган.

Ушбу МТТларининг ишга тушиши ҳозирги 110532 нафар қамровни 138759 тага, яъни 38.7 фоиздан 47.6 фоизга оширади.

Ушбу МТТларда 1100 та бўш иш ўринлари яратилади.

    Бошқа янгиликлар