АсосийJamiyat

Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола такрорий текширувдан ўтказилди

'Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола такрорий текширувдан ўтказилди'ning rasmi

Жорий йил 14 январь куни соат 16:00 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани 3-Беруний даҳасидаги беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видеохабар юзасидан аввал маълумот берган эдик. 

Ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланган ушбу жараёнда бола уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин у аҳоли томонидан пастда адёл тутиб ушлаб қолинган.

Бугун Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Болалар мажмуасида малакали шифокорлар томонидан бешинчи қаватдан тушиб кетган болани такрорий тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, бола оғир жароҳат олмаганлиги ва аҳволи яхши экани яна бир бор тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа юзасидан 14 январь куни соат 16:18 да чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси 7 дақиқада етиб борган. Биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилиб, зудлик билан шифохонага олиб борилган ҳамда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланилган эди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Боланинг онаси унинг уйда ёлғиз қолгани юзасидан изоҳ берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар