Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хорижий мамлакатдан юртимиздаги корхоналарнинг бирига юк машинасида юборилган тахталар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Текширув натижасида, ҳужжатларда тахталар кўрсатилган бўлсада, юк машинасида тайёр эшиклар борлиги аниқланди.
Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 33 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






