АсосийJamiyat

Бухорода келин ўз уйида қайнонасининг 7 минг АҚШ долларини ўғирлади

'Бухорода келин ўз уйида қайнонасининг 7 минг АҚШ долларини ўғирлади'ning rasmi

Шу йилнинг 9 январь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида туғилган Х. М. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, бир кун аввал унинг ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 7 минг АҚШ долларини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни аризачининг бирга яшовчи келини содир этганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда, дея хабар қилган Постда нашри

    Бошқа янгиликлар