"Холис фикр" каналида эълон қилинган «Ақлли» ҳисоблагичлар айёр ўғри экан» сарлавҳали постга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўз муносабатини билдирди.
“Мазкур ҳисоблагичлар ўрнатилган хонадонлар кўрикдан ўтказилганда, аввалдан электр энергияси “ўғринча” ўтказилган ҳамда ҳисоблагичларга қўни-қўшниларга тегишли тармоқлар уланган ҳолатлар ҳам кўп кузатилгани, бу эса ўз навбатида, айрим истеъмолчиларнинг ҳисоблагичлари кўп ҳисоблаётгани ҳолатлари учрашига сабаб бўлганини айтиб ўтмоқчиман, – дейди Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш Дирекцияси директори Даврбек Имомов. – Аввалги индукцион ва айрим электрон ҳисоблагичларда бундай ҳолатларни аниқлаш имкони йўқ эди. Истеъмолчиларнинг эътиборини яна бир жиҳатга, хусусан, “ақлли" ҳисоблагичлар хонадонда электр энергиясининг кичик сарфини ҳам пайқаш хусусиятига эга эканлиги, яъни электр жиҳозларини тармоқдан ажратмасдан “кутиш” фукциясида қолдириш ҳам истеъмолчиларга ортиқча харажатларни келтириб чиқариши мумкинлигига қаратмоқчиман. Ҳисоблагичга қўни-қўшнилар уланган ҳолатларга дуч келсангиз, ҳисоблагич тамғасини узиш талаб этилмаслиги сабабли ширкатларга мурожаат қилиш, электр шитлардаги электр уланиш занжиридаги “ноль” симларни тўғри улаш кифоядир”, дейилади жавобда.






