АсосийJamiyat

Эртага Самарқанднинг айрим жойларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

'Эртага Самарқанднинг айрим жойларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Эртага, 14 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилади.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов фармойиш қабул қилди. Унга кўра, қуйидаги кўчаларда соат 07:00 дан 14:00 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:   

- Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида;

- Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдондан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;

- Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисмида;

- Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида;

- Университет ҳиёбони кўчасининг Орзу Маҳмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида, дея хабар берди Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар