Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокама учун қўйилди.
Унга кўра, Нукус шаҳрида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.
Мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади ва 2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 8 ва 9-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса — 8-синфига 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.
Шунга кўра, 2021 йил 1 августга қадар мактаб-интернатининг бино ва иншоотларини фойдаланишга топширилиши белгиланмоқда.






