Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ноқонуний ҳаракатлар қилганликлари аниқланди, дейилади Бош прокуратура Матбуот хизмати берган хабарда.
Улар 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилишда, 15 та ҳолатда фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсини масканга топширилганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тузишиб, 90,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






