АсосийJamiyat

ЙҲХБ инспектори қоидабузарлик қилишга ҳақли (ми)?

'ЙҲХБ инспектори қоидабузарлик қилишга ҳақли (ми)?'ning rasmi

2020 йил 12 январь куни ижтимоий тармоқнинг “Avtobloger uz” сайтига ЙҲХБга тегишли “ЛАСЕТТИ" русумли 70 848 VSF давлат рақам белгили автомашинаси темир йўл кесишмасида қарама-қарши турганлиги ҳолати акс этган фотосурати жойлаштирилган. Унга аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари "Уят! ҳаммага ўрнак бўлишнинг ўрнига..." каби салбий изоҳлар қолдиришган. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 12 январь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 3-ЙПХ отряди командири томонидан тасдиқланган хизмат тақсимотига асосан “Қарши-Шаҳрисабз” йўлининг 0 км.дан 19 км.гача бўлган масофасида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида шаҳар айланма йўлидан ЙПХ инспектори сержант С.Носиров хизмат жойига кетаётганда, эрталаб соат 08:20ларда йўл устида “Қарши-Нишон” йўлининг 1 км.да яъни, аэропортга кириш жойидаги темир йўл кесишмаси ёпилиб қолганини ва икки нафар “Дамас” автомашинаси ҳайдовчилари ўзаро темир йўл кесишмаси олдида бақир-чақир қилиб фуқароларнинг тинчини бузаётганлиги учун автомашинани тўхтатиб, уларнинг олдига борган. Шу вақтда унга хизмат юзасидан бириктирилган “Ласетти” русумли  70 848 VSF давлат рақам белгили автомашина темир йўл кесишмаси олдида қарама-қарши ҳолатда нотўғри тўхтатиб қолдирилган. Ушбу ҳолат бўйича 2020 йил 12 январ куни ЙПХ инспектори сержант С.Носировга нисбатан UZ-19-серияли 70-223522-рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда. Юқоридаги каби ЙПХ инспекторларининг мажбурий ёки ихтиёрий қоидабузарлигига гувоҳ бўлган ОАВ вакилларидан фуқаролик бурчини унутмаган ҳолда жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида, аввал ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ ёки бошқарма ЙҲХБ ҳамда Ахборот хизматида ўрнатилган “Ишонч телефони”га хабар берилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Ҳамкорлик учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

    Бошқа янгиликлар